Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ғозғонда хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорликка ўқитиляпти

2021-06-22 | Жамият

Юртимизнинг барча ҳудудларида асосий эътибор кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли, хусусан, ёшлар, хотин-қизларнинг бошланғич билим кўникмаларини шакллантириш ва улар учун янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Ғозғон шаҳрида 4 та маҳалла бўлиб, 8 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 321 нафари мавжуд учта дафтарга киритилган. 2021 йил 15 февралдан бошлаб Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Навоий вилоят ҳудудий филиалида ҳам хотин-қизлар ва ёшлар учун 28 та йўналиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Ўқув курсларида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар ва тадбиркор аёллар фаол қатнашди.

– Ўтказилаётган ушбу ўқув курслари мутлақо бепул амалга оширилмоқда, – дейди филиал раҳбари Норпўлат Обитов. – Курсларда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш арафасида юрган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларга бизнес режани ишлаб чиқиш, давлат реестридан ўтказиш, банкда ўз ҳисоб варақларини очиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, тингловчилар Ғозғон шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ташриф буюриб, жараёнлар назарияни амалиёт билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилди.  

Ўқув курси якунида иштирок этган 53 нафар тингловчи танлаган фаолият йўналишларига қараб бизнес-режа тузди ва тест топширди. Бизнес-режани муваффақиятли ҳимоя қилган ва тестлардан ўтган тингловчиларга сертификатлар топширилди.  

Манба: ЎзА

Поделиться