Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Aрхеологик объектлар ерларидан экин майдони сифатида фойдаланиш ҳолатлари аниқланди — Абдуҳакимов
2021-06-22 | Маданият
Маданий мерос агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари, Илмий-эксперт кенгашининг аъзолари билан учрашди.
Унда Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, Тошкент шаҳрининг Навоий, Шота Руставели кўчасидаги биноларни сақлаш, уларнинг тарихий қимматини аниқлаб рўйхатини шакллантириш керак.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари археологик объектлар жойлашган ерлардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилаётганини айтиб ўтди.
«Афсуски, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятига археологик объектларнинг аҳволи ўрганиш учун борилганда улардан фойдаланиш жараёнида қонунбузарликка йўл қўйилганлик ҳолатига дуч келинди. Айрим археологик объектлар жойлашган ерлардан экин майдони сифатида фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Маданий мерос агентлиги мана шундай қонунбузарлик ҳолатини аниқлагани заҳоти Республика прокуратураси органларига мурожаат этиши ҳамда зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.
Пойтахтнинг ХХ асрнинг 60-70 йилларда ўзига хос қиёфаси яратилишида хизмат қилган майоликалар рўйхатини тузиш, уларни асоссиз равишда дидсизлик билан бўяшнинг олдини олиш мақсадида журналист ва блогерлар, жамоатчилик билан узвий алоқа боғланиши зарур», деди у.
Манба: «Халқ сўзи»