Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғона шаҳрида янги Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
2021-06-18 | Технологиялар
Жорий йилнинг 17 июнь куни Фарғона шаҳрида вилоятдаги ўн биринчи Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.
Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Қосимов, Фарғона шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев ҳамда соҳа корхоналари раҳбарлари ва фахрийлари иштирок этишди.
Марказ ёшларнинг робототехника, дастурлаш, рақамли технологиялар соҳасида билим эгаллашлари ҳамда малака оширишлари учун зарур технологик воситалар билан жиҳозланган. Шунингдек, марказда ушбу ҳудудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимларини янада мустаҳкамлаб, малака оширишлари мумкин.