Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Бухорода
2021-06-18 | Сиёсат
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Бухорога етиб келди.
Мартабали меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда вилоят ҳокими Ботир Зарипов кутиб олди.
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони, Исмоил Сомоний ва Чашмаи Аюб мақбараларини зиёрат қилди.
Меҳмонлар Арк қўрғони олдидан Пойи Калон мажмуасигача бўлган масофани велосипедда айланди. Делегация аъзолари Мир Араб мадрасаси Пойи Калон мажмуасида бўлди. Шу ернинг ўзида Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи татар-бошқирд миллатига мансуб юртдошларимиз билан суҳбатлашди.
Бухоро шаҳридаги гиламчилик ва темирчилик маркази меҳмонларга катта таассурот қолдирди.
Рустам Минниханов темирчи уста Шокир Камолов устахонасидаги "Фахрий меҳмонлар китоби"га дастхат ёзиб қолдирди.
Меҳмонлар Лаби-Ҳовуз бўйлаб саёҳатларини давом эттирди. Эски шаҳарда жойлашган Хўжа Булғор қабристони ва масжидида бўлишди. У ерда қуръон тиловат қилинди.
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат)
Манба: ЎзА