Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув

2021-06-17 | Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Бошқарувчи директори ва Ижрочи витсе-президенти Махтар Диоп бошчилигидаги делегатция билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув онлайн форматда ташкил этилди.

Маьлумот учун: ХМК – Жаҳон банки таркибига кирувчи ва ривожланаётган мамлакатларга хусусий сармояларни барқарор жалб қилиш бўйича ишлайдиган халқаро молия институти. 

Учрашувда шунингдек, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари иштирок этишди. ХМК делегатцияси таркибига Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Европа ва Марказий Осиё бўйича витсе-президент Жоржина Бейкер, витсе-президент ва хазиначи Жон Гандолфо, Европа ва Марказий Осиё бўйича директор Вибке Шлёмер ва бошқа вакиллар ҳам кирди.
 
Томонлар Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган келгуси ёрдамларини муҳокама қилдилар. Хусусан, устувор ёъналишлардан бири бўлган - давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш муҳим эканлиги таъкидланди.
 
Бугунги кунда трансформатсия қилинаётган банк секторига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ХМКнинг корпорация кўмагида кимё саноатини ислоҳ қилиш, яшил иқтисодиёт, декарбонизатсия ва Ўзбекистон энергетика соҳасини янада модернизатсия қилиш бўйича дастурлари кўриб чиқилди. 
 
Махтар Диоп Халқаро молия корпорацияси мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиб бораётган барча соҳаларда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди. Учрашув якунида томонлар иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришга тайёрликларини билдирдилар билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться