Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хориж компанияси Ўзбекистонда икки йил ичида 6 та меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

2021-06-17 | Жамият

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш борасида мақсад-вазифалар белгиланган.

Дунёнинг 80 та давлатида 9000 дан зиёд меҳмонхонага эга бўлган энг йирик франчайзинг компанияси – “Wyndham Hotels & Resorts” Бухоро шаҳрида меҳмонхона қуришга қарор қилди. Пойтахтимизда ана шу борада битим имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Таъкидланишича, мазкур меҳмонхона Бухоро аэропортидан унча узоқ бўлмаган жойда қурилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа сармоядорлари “Hotel Services “ МЧЖ бўлиб, дизайн лойиҳаси, брендларни жалб қилиш ва меҳмонхоналарни бошқариш “Leo Hospitality Solutions ” томонидан амалга оширилади. –Мазкур меҳмонхонанинг ишга туширилиши 2022 йилнинг март ойида режалаштирилган,— дейди туризм ва спорт вазири ўринбосари Абдулазиз Оққулов. – Пандемия, айниқса, туризм соҳасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқарган бўлишига қарамасдан, жалб этилаётган инвестициялар туфайли ушбу бизнес ривожи босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Меҳмонхоналар ривожи учун давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва имкониятлар тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, “Wyndham” компанияси мамлакатимизда икки йил ичида 6 та меҳмонхона қуришни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз: “Wyndham Hotels & Resorts” 20 та меҳмонхона брендлари портфелини бошқаради. Меҳмонхоналарни бошқариш хизматлари бўйича етакчи провайдер саналади.  

Манба: ЎзА

Поделиться