Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бир-бирини ўзаро тўғри тушуниш, дўстлик ва очиқлик Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада равнақ топишига асос бўлмоқда
2021-06-17 | Иқтисодиёт
Бугун Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) томонидан ташкил этилган «Бир-бирини ўзаро тўғри тушуниш, дўстлик ва очиқлик Ўзбекистон ‑ Тожикистон ҳамкорлигини янада равнақ топишининг асоси» деб номланган онлайн-конференция ўз ишини бошлади
Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширган расмий ташрифи ва унинг доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар натижаларига бағишланган. Анжуманда вазирликлар, идоралар, шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг эксперт-таҳлил ва илмий-академик ҳамжамияти вакиллари иштирок этмоқда.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги