Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шоҳимардонда сайёҳлик мавсуми очилди

2021-06-17 | Маданият

Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ва Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Қадамжой туманида сайёҳлик мавсумини очилишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Унда Фарғона ва Боткен вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар ва журналистлар иштирок этмоқда. Шоҳимардоннинг ўзига хос оҳанрабоси, таровати бор. Боришни ният қилган дақиқадан бошлаб, бор вужудингиз шу масканга талпинаверади.

Пурвиқор тоғлари, сўлим табиати, зилол сойлари, тоза ҳавоси ҳар қандай кишини мафтун этади. Ҳазрат Али зиёратгоҳида эса руҳингиз таскин топиб, маънан қувват оласиз.

Тўрт тарафи тоғлардан иборат мафтункор бу қишлоқнинг Оқсув ва Кўксув сойлари дилингизга ҳузур бағишлайди. Руҳингиз ором олиб, бутун борлиқ ўзига сизни мафтун қилиб қўяди. Айни кунларда кўҳна қишлоқ сайёҳлик маскани сифатида барчани ўзига чорламоқда.

Делегация Қадамжой тумани чегарасида катта тантаналар билан кутиб олинди.  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоев ўзбек ва қирғиз халқларининг дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини, хусусан, туризм соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Шундан сўнг бу ердаги Ҳазрат Али қадамжоси зиёрат қилинди.

Шоҳимардон қишлоғидаги илк манзил- Ҳазрат Али зиёратгоҳи бўлди.Бу ерда икки қардош давлат вакиллари юртларимизга тинчлик омонлик тилаб, дуо қилинди.

Кўли Қуббон – Шоҳимардоннинг жануб тарафида, қишлоқ марказидан 5 километр узоқликда, Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган.  3000 метр баландликдаги тоғ бағрида юзага келган Қуббон кўли ёки Кўк кўл табиат мўъжизаси сифатида жуда гўзал маскандир.

Бу ердаги осма дор йўли бугун қайта ишга туширилди.Эндиликда Шоҳимардонга келувчилар бу ерда саёҳат қилишлари мумкин. Меҳмонлар бу ерда ҳам бўлди, Кўли Қуббон манзараси дилларга завқ улашди.

Манба: ЎзА

Поделиться