“Марказий Осиё+Япония” мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг навбатдаги йиғилиши тўғрисида
2021 йил 16 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков онлайн шаклда “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг 14 йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари ҳамда Япония Ташқи ишлар вазирлигининг минтақа бўйича махсус вакили Шуичи Токуда қатнашди.
Мулоқот Ташқи ишлар вазирларининг Японида бўлиб ўтадиган кейинги учрашувига тайёргарлик билан боғлиқ ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
“Марказий Осийи+Япония” мулоқоти салоҳиятини ошириш учун инноватцион ечимлар қабул қилиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Мулоқот бўйича шерикларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида иқтисодий, инвеститцион ва илмий-техникавий йўналишдаги янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди. Йиғилишда халқаро ва минтақавий аҳамиятдаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги