Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилояти бўлимига раҳбар тайинланди

2021-06-16 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғига кўра, Қосимова Дилафрўз Шавкатовна таълим сифатини назорат қилиш бўйича Фарғона вилояти бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар "Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган. 

Д.Қосимова 1973 йил 5 январда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Марғилон шаҳридаги мактабда иш бошлаб, Фарғона давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицей директори (2011-2017), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари (2017-2018), вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси (2018-2020) бўлиб ишлаган.  

Манба: ЎзА

Поделиться