Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ бош котибининг ёрдамчиси ва БМТТД Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори билан учрашув

2021-06-16 | Сиёсат

Жорий йилнинг 15 июн куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг БМТ бош котибининг ёрдамчиси ва БМТТД Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори бошчилигидаги делегатцияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, вазир ўринбосари Бобур Абдиназаров, Молия вазирининг ўринбосари Ахадбек Хайдаров ва Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидходжаев иштирок этдилар.
 
БМТТД делегатцияси таркибида эса Ўзбекистон Республикасида дастурнинг доимий вакили Матилда Димовска, унинг ўринбосари Дойна Мунтяну ва бошқалар иштирок этишди.
Томонлар миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги комплекс миллий молиялаштириш механизми (КМММ), қисқа муддатда камбағалликни қисқартириш стратегиясини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасидаги "яшил" тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар.
 
Учрашувда,  БМТТД мутахассисларини КМММ ва тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлаш бўйича ишчи маслаҳатларга фаол жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди. Ўз навбатида, БМТТД вакиллари камбағалликни  қисқартириш стратегиясини амалга ошириш доирасида хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш дастурларини шакллантиришдаги салоҳиятни оширишда эксперт-таҳлилий ёрдам  кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.
 
 Муҳокамада иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича минтақавий инноватцион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
 
 Республикада "яшил" технологияларни жорий этиш мақсадида, 2021-2022 йилларда тажриба-синов ҳудудларида барқарор ривожланишни тарғиб этишга қаратилган "Ўзбекистондаги яшил тиклаш йўлида" қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда.
 
 Шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
 
Учрашув якунида томонлар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида узоқ муддатли ўзаро манфаатли шерикликнинг турли жиҳатларини кейинги экспертизадан ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться