Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Бавария бош вазирларининг онлайн учрашуви

2021-06-15 | Сиёсат

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Бавария Федерал ери Бош вазири Маркус Зёдер билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди.

Бавария Бош вазирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Бавария Бош вазири Маркус Зёдер Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини ҳамда юқори баҳолашини билдирди.

Учрашувда томонлар давлатимиз раҳбарининг Германия Федератив Республикасига хусусан, Баварияга ташрифи якунлари юзасидан эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Видеоанжуманда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида илғор немис технологияларини янада кенг жорий этиш, Германия компаниялари билан мамлакатимизда юқори технологияли корхоналар очиш, ижтимоий-гуманитар алоқалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мюнхенда Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Германия ҳукуматига пандемияга қарши курашишда мамлакатимизга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирилди.

Давлатимиз раҳбарининг Бавария Бош вазирига ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюриш бўйича таклифи етказилди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться