Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мева-сабзавот ва гўшт нархини назорат қилувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилади

2021-06-15 | Иқтисодиёт

Мамлакатимиз бозорларига мева-сабзавот ва гўшт етказиб бериш, ушбу маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлаш масалалари юзасидан фермер хўжаликлари, экспортёрлар, деҳқон бозорлари раҳбарларининг таклифлари билан ўртоқлашиш мақсадида очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда мавзуга оид қатор масалалар, хусусан, бугунги кунда нархи пасайиши сабабли қатор муҳокамаларга сабаб бўлаётган пиёз масаласи муҳокама қилинди.

Вазирлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, сўнгги 3 йилда пиёз экспорти ҳажми 7,6 баробарга ошиб, 2012 йилдаги 28,6 минг тоннадан 2020 йилда 216,2 минг тоннага етган. Шунга қарамай пиёз экспорти уни ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан пастлигича қолмоқда. Жумладан, 2020 йилда экспорт ҳажми етиштирилган маҳсулотга нисбатан 17,2 фоизни ташкил қилган.

Ички ва ташқи бозорни мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда энг асосий муаммо бу ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида онлайн маълумот алмашувининг мавжуд эмаслигида.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган таклифлардан келиб чиқиб, бир ой мобайнида Тошкент шаҳридаги “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” ҳамда “Эски Жўва деҳқон бозори” акциядорлик жамиятларида тажриба тариқасида бозор ҳудудига кунлик кириб келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг энг қуйи ва энг юқори нархи ва қайси ҳудуддан олиб келинганини ўз ичига олган дастурий таъминот ишлаб чиқилиши белгиланди.

Ушбу дастур орқали бозор ҳудудига кунлик келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар жамланиб, ОАВда доимий эълон қилиб борилиши режалаштирилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться