Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Беларусь минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

2021-06-15 | Сиёсат

Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси ходимларининг Гродно вилояти ижроия қўмитаси иқтисодиёт қўмитаси раиси Александр Комендант билан учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг I форуми доирасида Андижон ҳамда Самарқанд вилоятлари ва Гродно вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича “йўл харита”лари (Минск шаҳри, 2019 йил 29-30 июль) имзоланган эди.    

Бўлиб ўтган музокаралар чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳолати ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама этилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил август ойида Беларусга буюрган ташрифи якунлари бўйича минтақалараро ҳар томонлама ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин қўйилгани таъкидланди.  

Ўз-ўзидан аёнки, бу минтақаларнинг корхона ва ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий муносабатлари кўламларини кенгайтириш, шериклар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, тадбиркорлик тизимларининг товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича ўзаро мақбул шартномаларни имзолашларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашади.

Буларнинг натижаси ўлароқ, бугунги кунда барча соҳаларда, жумладан, икки мамлакат минтақаларининг маҳаллий ҳукумат идоралари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари ўртасидаги  алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, илм-фан, қишлоқ хўжалиги таълими, чорвачилик, ветеринария ва уруғчилик сингари соҳаларда яқин ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Беларусь минтақалари ва шаҳарлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ва уларнинг кўламларини кенгайтириш йўлини давом эттириш юзасидан якдиллик билдирилди. Агросаноат мажмуаси, енгил ва озиқ-овқат саноати соҳаларида қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, шунингдек, биргаликда маданий-оммавий тадбирлар, инфотурлар ташкил этиш, икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олинди.   

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться