Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

2021-06-15 | Сиёсат

Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш режимларини мақбуллаштириш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш борасидаги самарадорлик ва энергияни тежаш, энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлаш режимларини мақбуллаштириш, энергия ресурсларининг ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Энергетика вазири А.Султановнинг вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг фаолияти ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлиги ва энергия ресурсларини тежаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди ва танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, мажлисда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси У.Мустафоевнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг натижадорлиги;

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Б. Эшмуратовнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)ни жорий қилиш инвестиция лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш. Вафаевнинг табиий газ ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш лойиҳаларига чет эл молия ташкилотларининг маблағларини жалб этиш бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари муҳокама қилиниб, энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий этишда амалга оширилаётган ишлар етарли даражада самарали йўлга қўйилмаганлиги қайд этилди. 

Энергетика тизимининг мазкур йўналишларида тегишли раҳбарлар томонидан ижро интизоми сусайтириб юборилганлиги кўрсатиб ўтилди, масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан таъсирчан чоралар қўлланилиши белгиланди.

Мажлис кун тартибидаги масалаларнинг танқидий муҳокамасидан келиб чиқиб:

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш, энергиядан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд энергия ресурсларини тежаш бўйича йўл қўйилган камчиликлар ва қолоқликларни тезкор бартараф этиш;

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 2021 йилда 1,5 млрд кВт соат электр энергияси, 0,74 млрд куб метр табиий газ ва 5,8 минг тонна нефть маҳсулотларини иқтисод қилиш чора-тадбирлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши;

саноат корхоналарида энергия аудит, энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишларида фаолият олиб борадиган ходимлар учун олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказлари билан ҳамкорликда даврий малака ошириш курслари йўлга қўйилишини таъминлаш вазифалари белгиланди.

Шу билан бирга, фойдаланилаётган энергия ресурсларининг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш соҳасида:

электр энергияси ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларини жорий йилнинг 1 августига қадар тўлиқ якунлаш, АСКУЭ тизими ягона биллинг тизимига уланишини таъминлаш;

АСКУГ тизимини жорий қилиш инвестиция лойиҳаси доирасида электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар тўлиқ якунлаш вазифалари белгиланди.

Мазкур вазифаларнинг амалга оширилиши устидан доимий асосда мониторинг олиб бориш мақсадида Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва мутасадди вазирликлар, идоралар раҳбарларининг шахсий масъулияти ҳамда жавобгарлигини кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Поделиться