Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги ҳарбий техникалар топширилди

2021-06-14 | Хавфсизлик соҳаси

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларга замонавий техникаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Қуролли Кучларимизни энг янги қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш, мамлакатимиз Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар изчил давом этмоқда.  

Тадбирда вилоят ҳокими, шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, ҳарбийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрманов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Фарход Шерматов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан қўшинларнинг мудофаа қудрати, жанговар шайлиги ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қиладиган, ҳар қандай ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам йўл танламас “Камаз 4326” русумли 12 дона ҳарбий техника калитлари юрт ҳимоячиларига тантанали равишда топширилди.

Манба: ЎзА

Поделиться