Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди

2021-06-14 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантириш ишларини ташкил этиш мақсадида Андижон вилоятига йўл олди.

Қўйилган мақсадларга эришиш учун вилоятда инвестициявий фаолиятни жадаллаштириш, саноатни ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш, импортни оптималлаштириш ва кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллаларнинг комплекс ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш ва ёшлар бандлигини ошириш каби алоҳида йўналишларда 8 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Вилоятнинг шаҳар, туман ва маҳаллалари кесимида ишлаб чиқариш ва экспортнинг юқори кўрсаткичлари ҳамда яратиладиган иш ўринлари сони билан ажралиб турадиган энг истиқболли лойиҳаларга манзилли инвестицияларни киритишни назарда тутган ҳолда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва ишга солиш бўйича устувор чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Саноатни ривожлантириш ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллалар даражасида манзилли иш олиб боришда устувор вазифалар, жумладан, ижтимоий ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий аҳоли, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш вазифалари белгиланди. Мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятнинг барча 882 маҳалласига вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари бириктирилган эди. Йиғилиш давомида мутасадди раҳбарлар бириктирилган ҳудадларда инфратузилма, ижтимоий объектлар ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати таҳлили натижалари, шунингдек, аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот бердилар.

Шунингдек, Андижон вилоятининг 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурининг ижроси ўрганилди. Унинг доирасида вилоятда умумий қиймати 19,2 трлн сўмлик 553 лойиҳа амалга оширилиб, қарийб 58,6 минг янги иш ўрни яратилади. Барча саъй-ҳаракатларни вилоятнинг туман ва шаҳарларида тизим шакллантирувчи саноат ишлаб чиқариш объектларни яратишга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча мавжуд масалалар устида ишлаб, ҳал этиш топширилди.

Видеоконференция якунида мутасадди раҳбарлар белгиланган вазифалар доирасида аниқ кўрсатмалар олдилар. Яқин кунлар ичида гуруҳ ҳудудда ўз ишини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться