Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири билан Қизилтепа тумани ёшлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2021-06-11 | Ёшлар

Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов ҳамда Қизилтепа тумани ҳокими биринчи ўринбосари Н. Ҳайитов билан тумани ёшлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугунги кунда ахборот ва рақамли технологиялар ҳаётнинг барча соҳаларида кенг қўлланилиб, айнан таълим жараёнини ҳам тез суратларда ривожланишига хизмат қилмоқда. Таълим беришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш, таълим беришнинг илғор услубларини жорий этиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодни жаҳон цивилизацияси ютуқлари билан яқиндан таништириш, салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
 
Президентимиз ташаббуси билан, бугунги кунда  ёшлар муаммосини аниқлаш, уларни ҳал қилиш ва ёшларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга замонавий таълим тизимида турли технологиялардан фойдаланиш, ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш, таълим тизимини ислоҳ қилиб жаҳон стандартларига мос равишда шаклланишига эришилмоқда.             
 
Тадбир очилишида АКТ вазири Ш. Содиқов таъкидлаганидек, ҳозирда ёшлар ниҳоятда катта ҳажмдаги ахборотларга эга. Улар яратилаётган шароитлардан келиб чиққан ҳолда, билимларини нафақат йил, ой, балки кун сайин такомиллаштириб бориш, янги технологиялар ва стартап ғоялар яратиш  устида жиддий ўйлаши, инновацион ишланмаларни турмуш тарзимизга жорий этилишига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак.  Бугунги учрашувнинг асосий мақсади - дилдан суҳбатлашиш ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, уларни ҳал қилиш ҳамда  самимий мулоқот ўтказишдан иборатдир. 
 
Очиқ мулоқот давомида нафақат IT соҳага оид муаммолар, бундан ташқари ёшларни қизиқтирадиган барча масалалар ҳам батафсил муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдирдилар.
 
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда АКТ соҳасида ёшларга барча имкониятлар яратиш, уларнинг салоҳиятини ҳаётга татбиқ этиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Ҳозирги кунда Ихтисослаштирилган IT мактабларни замонавий ускуналар, мебель, компютер техникаси, шунингдек, ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича намунавий лойиҳа ҳамда меъёрлари ишлаб чиқилди. 2021-2022 ўқув йили давомида ушбу мактабларни тўлиқ ишга тушириш мақсадида ягона намунавий консепсия ишлаб чиқиш, мактабларнинг ўқув дастурини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш, университет талабаларининг малакавий амалиётни ҳудудларда ўташ тизимини йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар тақдим этилди.
 
Унга мувофиқ, ўтган йили информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаблар ташкил этилиб жиҳозлангани, тизимдаги корхона ва ташкилотлар уларга ҳомий сифатида бириктирилгани ва 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани соҳада бошланган ислоҳотлар қатъий ортга қайтмас эканлигини тасдиқлади. Ўтган йили 14 та ихтисослаштирилган IT мактаблар очилди, жорий йилда 85 та, 2022 йилда 64 та ва 2023 йилда 45 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши кўзда тутилгани ҳам шундан далолат беради.
 
Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубаи Футуре Фоундатион” жамғармаси томонидан Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган «Бир миллион дастурчи» (Оне Миллион Узбек Cодерс) лойиҳасини истиқбол сари ташланган муҳим стратегик қадам, дейиш мумкин. Ҳозирги кунда республика миқёсида www.узбекcодерс.уз портали орқали рўйхатдан ўтиб “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётганлар сони 200 мингдан ошди. Уларнинг 50 минг нафардан ортиғи битирувчи сертификатини қўлга киритди.
 
2020 йилда лойиҳа доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи таълим олиб, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатиб, битирувчи сертификатини қўлга киритган бўлса, кейинги икки йилда бу кўрсаткични 300 минг етказиш ва уларни компютер технологиялари ё‘налишида бепул ўқитиш, масофавий таълимни ва дарсларни онлайн ўтказиш имкониятини берадиган «Онлайн, рақамли, хавфсиз ихтисослаштирилган мактаб», «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимлари яратилиб, ишга туширилади.
 
Шу йилдан бошлаб халқаро IT сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланди.
 
Айни пайтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги олтита литсейда жами икки ярим мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда. Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари, Самарқанд ахборот технологиялари ва Янгиқўрғон ахборот технологиялари техникумлари фаолият кўрсатяпти. Бугунга қадар имтиҳон асосида 569 нафар ўқувчи саралаб олинди. 2021 йилда эса, ҳудудларда яна 11 та шундай техникум ташкил этилади.
 
Масофавий таълимни бошқариш бўйича ахборот тизимининг техник топшириғи, техник лойиҳаси ҳамда ТАТУда масофавий таълимни жорий этиш консепсияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 2020-2021  ўқув йилида ўнта фаннинг масофавий таълим контентлари ўзбек ва рус тилларида тайёрланди. Фанлар бўйича жами 320 та видеодарс тасвирга олиниб, монтаж ишлари якунланди. Тақдимот материаллари, назарий билимлар бўйича маьруза матнлари ва билимларни назорат қилиб бориш бўйича тест саволлари тўплами тайёрланди. Масофавий таълим контентлари фанлар ва мавзулар кесимида масофавий таълим платформасига жойланди.
 
АКТ соҳаси учун мутахассисларни тайёрлайдиган 3 та олий ўқув юрти, яьни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха ва Амити университетлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилдан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ўз фаолиятини бошлади.
 
Келгусида рақамли университетларни ташкил этиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, Cоурсера (АҚШ), ЭПАМ (АҚШ, Беларус) ва Опен Университй Малайсиа (Малайзия) сингари ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда улардан ўқув материалларини олишга келишилди. Бу билан ҳудудлардаги ёшларнинг, жумладан, аёллар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг ишдан ажралмаган ҳолда таълим олиш орзуси рўёбга чиқади.
 
- Юртимизда ахборот технологиялари бозори жадал ривожланиши баробарида IT мутахассисларга эҳтиёж ҳам тобора ошмоқда. Мана шу талабни қоплаш мақсадида корхоналарни малакали IT кадрлар билан таъминлаш учун маҳаллий олий таълим муассасалари қошида IT инкубатсия марказлари ташкил этилмоқда. Ёшларнинг ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмасини оширишда IT-паркларнинг ўрни беқиёсдир. Бундан ташқари, технопарк қошида IT-академия очилиб, унда қатор йуналишлари бўйича етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув курслари ҳам ташкил этилмоқда, деб сўзлади АКТ вазири Ш. Содиқов.
 
Мулоқот давомида ёшлар томонидан соҳани ривожлантиришга оид таклифлар, мулоҳазалар билдирилди. Вазир Шуҳрат Содиқов улар томонидан билдирилган танқидий мулоҳазалар юзасидан соҳадаги тегишли корхоналар раҳбарларига топшириқ берар экан, айрим иқтидорли ёшларнинг таклифларини шахсан ўзи бафуржа кўриб чиқишга тайёрлигини, лозим топилса, уларнинг амалиётга жорий қилиниши устида иш олиб борилишини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться