Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олма-отада давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон музокараларининг навбатдаги босқичи якунланди
2021-06-11 | Сиёсат
Бугун Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 84-йиғилиши ўз ишини якунлади
7-11 июнь кунлари томонлар давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаларини муҳокама қилишни давом эттирди.
Навбатдаги учрашув Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, 83-йиғилиш 24-28 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги