Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Татаристон Республикаси билан алоқалар мустаҳкамланмоқда

2021-06-11 | Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов ва бошқа қатор мутасаддилардан иборат бўлган Ўзбекистон делегациясининг Татаристон Республикасига ташрифининг навбатдаги куни якунига етди.

Кун давомида Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Савдо ва саноат вазири Альберт Анварович Каримов билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзининг кириш сўзида Альберт Каримов Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий, саноат ва ишлаб чиқариш имкониятлари барқарор ривожланаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Татаристон катта савдо-иқтисодий, инвестицион, инновацион, илмий-техник имкониятларга эгалигини қайд этиб ўтди.

Шунингдек, Альберт Каримов 2021 йил 16 ва 17 июнь кунларига режалаштирилаётган Татаристон Республикасининг Президенти Р.Минниханов бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди ҳамда келгусида икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться