2021 йилнинг 9 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди.
Бу Қатар Ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифи. Музокаралар чоғида сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникатсия ва маданий-гуманитар соҳаларидаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги