Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон таълимга стратегик сармоялар киритиш орқали иқтисодий ўсишни жадаллаштириши мумкин

2021-06-09 | Таълим

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида таълим соҳасидаги ўнлаб маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида халқаро форум ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Европа ва Осиё давлатларининг таълимга сармоя киритиш орқали иқтисодий ўсишни жадаллаштириш бўйича тажрибасини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон рақобатбардошлигини ошириши мумкин бўлган ёшларнинг билими ҳамда замонавий касб-ҳунар ва техник кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мамлакатдаги ислоҳотлар танқидий таҳлил қилинди.

Тадбир Жаҳон банки томонидан Ўзбекистондаги инсон капитали ривожланиши ва иқтисодий ўсишга таълим соҳасининг таъсирини баҳолаш, шунингдек, ҳукуматга ушбу соҳадаги кейинги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш мақсадида ўтказилган таҳлилий тадқиқотлар доирасида ташкил этилди.

Форумнинг офлайн ва онлайн форматида таълим ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари учун масъул вазирликлар ва идоралар, мамлакатнинг етакчи олийгоҳлари вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этишди. Улар таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш мамлакат иқтисодиётига, унинг ўсиши ва келгуси ривожланишига қандай таъсир қилиши мумкинлигини муҳокама қилдилар.

Тадбир давомида ўз давлатларида таълим ислоҳотларини амалга оширишда муҳим роль ўйнаган Жанубий Корея, Польша ва Нидерландиянинг собиқ таълим вазирлари нутқ сўзлади. Улар инсон капиталини ривожлантириш ва ўз аҳолисининг билими даражасини кучайтириш орқали иқтисодий ўзгаришларга асос яратган жаҳон даражасидаги таълим тизимларининг эволюцияси ҳақида гапириб беришди.

– Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, даромад даражаси паст бўлган иқтисодиётдан муваффақиятли равишда юқори даромадли мамлакатларга айланган давлатлар ўзларининг таълим тизимларини ривожлантиришга катта маблағ сарфлаганлар. Шундай қилиб, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларининг ошиши 1-2 фоиз иқтисодий ўсиш суръатларига олиб келиши мумкин. Ўзбекистон ҳукумати томонидан таълим соҳасидаги стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мамлакатнинг дунё саҳнасида рақобатбардош иқтисодиётга айланишига замин яратади, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Форум иштирокчилари, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг таълимида жиддий йўқотишларига олиб келган “COVID-19» таъсирини таҳлил қилдилар. Агар ҳукуматлар аҳолининг жабр кўрган қатламлари ўртасида таълим йўқотишларини қоплаш бўйича шошилинч ҳаракатлар қилмаса, пандемиянинг таълимга таъсири ўнлаб йиллар давомида иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказади.

– Ўзбекистон ҳукумати таълим соҳасини ва ёшларнинг замонавий касбий-техник маҳоратини ривожлантиришга инвестиция қилишнинг катта аҳамиятини тушунади. 2016 йилдан бошлаб ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари ўқувчиларга меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган билим ва кўникмаларни берадиган таълим соҳасини модернизация қилишга йўналтирилган. Ушбу ёндашув инновацион ва жадал ривожланаётган бозор иқтисодиётига хосдир. Ўзбекистон таълим соҳасида ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Хусусан, Халқ таълими тизимини ривожлантириш концепциясида 2030 йилгача мамлакат PISA рейтингида Ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур – дунёнинг етакчи 30 мамлакатлари қаторига кириши кўзда тутилган, – дея таъкидлади Ўзбекистон халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Маҳаллий ва халқаро экспертлар таълим ва меҳнатнинг турли даражалари ўртасида мувофиқлаштирилган ўқув дастурларига давлат маблағларини шошилинч равишда жалб қилиш инсон капитали даражасини ва аҳолининг касбий маҳоратини ошириши мумкин деган фикрга келишди. Ушбу чора-тадбирлар иқтисодий ўсишга, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига янада интеграциялашувига, шунингдек, меҳнат бозори талабларига яхши тайёрланган фуқароларнинг даромадлари ўсиши туфайли турмуш даражасини яхшилашга асос яратади.

Манба: ЎзА

Поделиться