Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманган вилояти делегацияси Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига ташрифини бошлади
2021-06-09 | Сиёсат
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегацияси қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятига ташрифини бошлади.
Наманган делегацияси аъзолари «Маданият» назорат ўтиш маскани орқали Жалолобод вилояти губернатори ўринбосари Мамасоли Акматов бошчилигидаги фаоллар томонидан кутиб олинди.
Ҳар икки вилоят ўртасидаги маданий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшни Республикага йўл олган делегация таркибида вилоят ҳокимлиги масъул мутасаддилари, бошқарма ва ташкилотлар, сектор раҳбарлари, маданият ва санъат соҳаси намояндалари, тадбиркор ва ишбилармонлар бор.
Ташриф давомида, ҳар икки қўшни вилоятлар ўртасида барча жабҳаларда дўстона қўшничилик тамойилига асосланган ўзаро тенг ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашув ва мулоқотлар ўтказилиши белгиланган.
Манба: ЎзА