Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Жарқўрғон маҳаллаларида

2021-06-08 | Жамият

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Жарқўрғон туманининг “Марказий сурхон”, “Авлод” ва “Қўштепа” маҳаллаларида, маҳалланинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

“Марказий сурхон” маҳалла фуқаролар йиғинига янги бино қуриш учун давлат хусусий шерикчилиги асосида “Агро қурувчи МЧЖ” раҳбари тадбиркор П.Хаитов билан мулоқот қилиб, маҳалла биноси ва маҳалла гузари қурилиши ишлари, бинонинг жойлашиши ва жиҳозланиши бўйича ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Маҳалла аҳолисининг ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Аҳоли хонадонларига кириб, ҳовлиларнинг тозалиги ва хонадон маданиятини жорий этиш бўйича керакли топшириқлар берди.

Тумандаги “Авлод” маҳалласи биносининг қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, бино атрофи ва маҳалланинг ободонлаштириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, “Қўштепа” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ва ичимлик суви қувурларининг тортилиши ҳамда янги мактаб биносининг қурилиши билан танишди.

Тумандаги шароити оғир маҳаллалар аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини тизимли амалга ошириш бўйича зарурий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 Вазир ўринбосари Термиз шаҳрининг “Мажнунтол”, “Мангузар” ва “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган сайлов участкалари ҳолати билан ҳам яқиндан танишди. 6-сонли мактаб биносидаги 285-сонли сайлов участкасида 2112 нафар, 286-сонли сайлов участкасида 2452 нафар, 19-сонли мактаб биносида жойлашган 297-сонли сайлов участкасида 2495 нафар, 20-соли мактаб биносидаги 296-сонли сайлов участкасида 2349 нафарни ҳамда 8-сонли мактаб биносидаги 269-сонли сайлов участкасида сайловчилар 1756 нафарни ташкил этади.

Б.Парпиев ташриф томонидан сайлов участкаларидаги камчиликларни бартараф этиш, тадбир обьектлари атрофларини ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда сайлов участкалари моддий-техник базаси билан боғлиқ топшириқлар ҳамда вазифалар белгилаб берилди.

Вазир ўринбосари суҳбат жараёнида энг муҳим омил фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, бу борада тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, мутасаддиларга ушбу ҳудудда жойлашган аҳолининг муаммолари, инфратузилма билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳохиш-истакларига оид аниқ кўрсатмалар берилди.

Термиз шаҳри Сурхондарё вилоятининг маркази эканлиги, шу боис ушбу ҳудуд бошқа туман ва шаҳарлардан маданияти, ободлиги, аҳоли ўртасида иш билан таъминланганлик ва тадбиркорлик соҳаси билан тубдан ажралиб туриши жоизлиги таъкидланди ҳамда бунга эриши учун керакли чора-тадбирларни белгилаб берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться