Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессиясида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди

2021-06-05 | Жамият

Жорий йил 2-4 июнь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда замонавий таҳдидлар ва кўрилаётган чоралар бўйича махсус сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон номидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов онлайн шаклда иштирок этди ва маъруза қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Агентлик маълум қилишича, махсус сессия ишида БМТга аъзо давлатлар вакиллари, хусусан, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар ҳамда коррупцияга қарши курашишга масъул идоралар раҳбарлари қатнашган.

Видеомурожаат тарзидаги маърузада коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан, давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий қилиш, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, халқаро доирадаги ҳамкорлик масалалари қамраб олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда ISO 37001-2016 халқаро стандартларига мувофиқ барча давлат ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ушбу тизим барча давлат органлари фаолиятида ҳалоллик, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ва бошқа коррупциявий хавф-хатарларини баҳолаш каби масалаларни самарали тартибга солади.

Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик шу жумладан, фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этиш мақсадида Ўзбекистон томони БМТ ГЖБ, БМТ ТД ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ўзининг коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда барча манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдирилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича глобал форум режалаштирилаётгани таъкидланиб, унда иштирок этиш ва ўз тажриба ва билимларини баҳам кўриш истагида бўлган барча мамлакатлар таклиф этилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ҳар қандай халқаро ташаббуслар учун очиқ ва халқаро ҳуқуқий нормалар ва икки томонлама шартномалар асосида коррупцияга қарши амалий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться