Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни
2021-06-04 | Экология
Ҳар йили 5 июнда нишонланадиган Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни БМТ нинг экологик ҳаракатни ва бизнинг сайёрамизни ҳимоя қилиш зуруратини ташвиқот қилувчи йирик тадбири ҳисобланади. Биринчи марта ишонланган 1974 йилдан буён тадбир жамиятга атроф-муҳит ҳолати тўғрисида ахборот бериш учун глобал платформага айланди.
Инсонларни доимий ўсиб бораётган талаблари табиатни ўз чегараларидан ташқарига чиқариб юборди. Дунё ВВП ярими табиатга боғлиқ. Океанлар ва ўрмонлар туфайли миллиард инсонлар мавжуд, улар 86 миллион инсонларни иш билан таъминлайди. Тўрт миллиард инсонлар фақат табиий дориларга таянади. Шаҳарлар ва биноларни совитиш учун ўрмонлар ва кўкаламзорлардан фойдаланиш каби табиий ечимлар Париж келишувининг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ташламаларни учдан бир қисмга камайтиришни таъминлаши мумкин.
БМТ ўн йиллиги вазифалари – бу иқлим инқирозига қарши курашиш, миллионлаб турларнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти ва турмуш шароитларини яхшилаш учун бузилган ва вайрон қилинган экотизимларни катта даражада тиклашдир.
2020 йил бошқача йил бўлди, унда инсонлар глобал пандемия ва давом этаётган иқлим ўзгариши ва атроф муҳит ифлосланишини ўз ичига олган кўпчилик кескин ўзгаришлар билан тўқнаш келди. 2021 йилда инқироздан бизнинг сайёрамизни ва бутун инсониятни омон қолиши учун табиатни шифо топиши ва тикланишига ўтиш учун инсоният мақсадга йўналтирилган қадамларни қўллаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Табиий муҳит ифлосланиши мониторинги бошқармаси ҳаво, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши устидан кузатувлар олиб боради. Кузатувлар Республиканинг барча худудларида жойлашган Ўзгидрометнинг тармоқ бўлинмалари томонидан олиб борилади. Бизнинг ахборот атроф муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун зарур. Табиий муҳит ифлосланиши тўғрисида ахборот monitoring.meteo.uz сайтида нашр этилади.
Брифинг доирасида Атроф-муҳит муҳофазасига ва Ўзгидрометнинг Табиий муҳит ифлосланиши мониторинги бошқармаси фаолиятига бағишланган тақдимотлар тақдим этилган.
Манба: Гидрометеорология хизмати маркази