Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида семинар ўтказилди
2021-06-03 | Жамият
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларни нуронийларга бириктиришга қаратилган семинар ўтказилди.
Унда вилоят Нуронийлар кенгаши, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ушбу тамойил асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ижроси юзасидан фикр юритилди.
Шунингдек, барча фуқаролар йиғинларида Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг иш режаларини аниқ белгилаб олиш тўғрисида маҳалла фаолларига тавсиялар берилди.
Семинарда “Бир зиёли — бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида маҳаллага бириктирилган профессор-ўқитувчилар, ёзувчи, шоир, таниқли санъаткор ва зиёлилар иштирокида учрашувлар, нуронийлар ва ёшлар ўртасида “Даврлар муҳокамаси”, “Кўпни кўрган қария қиссаси”, “Замонамиз ёшлари” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир сўнггида нуроний отахонлар учун маҳалладаги “Нуронийлар маскани”да дастурхон ёзилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги