Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
"Уйма-уй" лойиҳаси сабаб фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди
2021-06-03 | Жамият
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вакиллари ва депутатлари уйма-уй юриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш устида иш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига партиядан сайланган депутат Зуҳра Палўанова ҳам халқ орасида бўлиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқаётган депутатлардан. Ана шундай "Уйма-уй" лойиҳаси асосида олиб борилган ўрганишларнинг бирида Нукус шаҳар "Бестобе" шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида сайловчиларнинг биридан мурожаат келиб тушди.
Шу ҳудудда истиқомат қилувчи Абадан Авезмуратова 2014 йилда туғилган ўғли Азамат Мақсетбаевнинг ўзи мустақил ҳаракатлана олмаслиги боис ногиронлар аравачасига муҳтожлигини айтиб, ёрдам сўраган эди. Ушбу мурожаат асосида депутат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови билан чиқди. Муаммо ижобий ечим топди. “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан аравача мурожаат эгасига етказиб берилди.
Манба: ЎзА