Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири ўринбосари андижонлик ёшлар билан учрашди

2021-05-31 | Ёшлар

Адлия вазири ўринбосари М. Икромов андижонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф, фикр-мулоҳаза ва муаммоларини эшитди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилган эди. Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, қолаверса, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ўтказилган учрашувда ёш тадбиркорлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.  

Андижон вилояти аҳолисининг қарийб 58 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бутун мамлакатда бўлгани каби вилоятда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.  

Жумладан, учрашувда Адлия вазири ўринбосари М.Икромов мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида гапирди, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.  

Учрашувда ёш тадбиркорлар томонидан уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари, талабаларнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти, таълим, ёшларга оид давлат сиёсати ва бошқа соҳаларга доир 50 га яқин таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди, мурожаатлар тингланди.  

Тадбиркорлик, таълим, ёшларга оид давлат сиёсати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, бандлик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ёшларнинг савол ва мурожаатларига вазир ўринбосари тегишли жавоблар қайтарди, адлия вазирлиги даражасидаги масалалар тегишли тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.  

Шунингдек, учрашув давомида ёшларнинг тадбиркорлик, бандлик ва бошқа бир қатор масалаларга оид ўндан ортиқ муаммолари ўз ечимини топди.  

 

Ф, УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться