Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманганда нафосат маликалари ўзаро баҳслашмоқда
2021-05-31 | Спорт
Шу кунларда Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 60-бор ўтказилаётган анъанавий Халқаро гуллар фестивалига бағишлаб бадиий гимнастика бўйича биринчи “East cup” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Халқаро спорт клублари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада аввало қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг гимнастикага бўлган қизиқишни ошириш, халқаро спорт муносабатларини ривожлантириш, мураббий ва спортчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилинган.
Спортнинг нафис тури бўлмиш бадиий гимнастика бўйича Наманганда илк маротаба ташкил этилаётган халқаро даражадаги мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қолаверса қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан келган 300 нафардан зиёд спортчи қизлар иштирок этмоқда.
Нафосат, гўзаллик, жозиба ва нозик ҳатти-ҳаракатларни ўзида акс этган баҳсларда 2002-2017 йилларда таваллуд топган қизлар турли ёш тоифаларида яккалик ва жамоавий машқларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишяпти.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги