Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг етакчи университети Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда

2021-05-28 | Таълим

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Мичиган давлат университети вакиллари учун брифинг ўтказди

Онлайн-мулоқотда Таълим мактаби профессори Дуглас Хартман, Халқаро қабул дастурлари директори Льюис Карденас, Инглиз тили маркази ташқи дастурлар координатори Марк Олби  ва Халқаро профессионал дастур директори Синю Ву иштирок этди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, Америка университетида мамлакатимиз ёшларини ўқитишни ташкил этиш, Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари, шунингдек, таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар жараёнига америкалик экспертларни жалб этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Мичиган давлат университети 1855 йилда Давлат қишлоқ хўжалиги коллежи сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда университет талабалар сони бўйича АҚШдаги энг йирик олий таълим муассасаси ҳисобланади.  Дунё бўйича 634 мингдан ортиқ битирувчига эга. Университет АҚШ ҳукумати, Таълим, Энергетика, Қишлоқ хўжалиги, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек, Миллий илм-фан жамғармаси ва бошқа тузилмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Брифингда Мичиган давлат университети экспертлари республикамизда кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодга мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларда юқори сифатли таълим бериш борасида қўйилаётган  устувор вазифалар билан батафсил танишди.

АҚШ ва Ўзбекистон университетлари ўртасида бевосита шериклик алоқаларини ўрнатиш, «Эл-юрт умиди» жамғармасини Америка Қўшма Штатларида таълим дастурлари ва стажировкаларни ташкил этиш учун жалб этиш, шунингдек, бу соҳада грант дастурлари уюштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Брифинг иштирокчилари республика таълим соҳаси салоҳиятини мустаҳкамлаш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Уларнинг фикрича, мамлакатимизда хорижий олий ўқув юртлари филиалларининг очилишига берилаётган устуворлик стратегик йўналтирилган қадам бўлиб, у ўз самарасини беради. Америка университети профессорларига кўра, бундай сиёсатнинг натижаларидан бири миллий иқтисодиётни ўзгартириш бўйича халқаро стандартлар асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.

Таълим мактаби профессори Дуглас Хартман мамлакатимизда хорижий университетларнинг 21 та кампуси очилганини катта ютуқ, деб атади. Унинг таъкидлашича, 2 мингга яқин талаба ўқиётган Тошкентдаги Вебстер университети филиали фаолият бошлагани Ўзбекистонда олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолат бермоқда.

Инглиз тили марказининг ташқи дастурлар координатори Марк Олби  хорижий тилларни ўқитиш соҳасида Ўзбекистоннинг тегишли муассасалари билан бевосита мулоқот ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон университетлари ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси вакиллари иштирокида олий таълим соҳасида ўқитувчилар тайёрлаш, турли таълим йўналишлари бўйича янги ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, ўқитувчи ва талабаларнинг алмашинув ва ўқув дастурларидаги иштирокини таъминлаш, америкалик професссионал ўқитувчиларни Ўзбекистонда лекциялар ўқишга таклиф қилиш каби долзарб соҳаларда музокараларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться