Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Тошкент Беш ташаббус ҳаракати" фестивали якунланди

2021-05-26 | Жамият

Пойтахтимизда беш кун давом этган “Тошкент Беш ташаббус ҳаракати" фестивали 60 минг нафар истеъдодли ва ташаббускор ёшларни ягона майдонга бирлаштирди.

Иштирокчилар ва меҳмонларнинг фикрига кўра, ушбу йирик ва таассуротларга бой воқеа Янги Ўзбекистон тарихига киради ва мамлакатимизнинг замонавий, илғор фикрлайдиган ёшлари ўртасида анъанага айланиши шубҳасиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимизнинг марказида 3,8 гектар майдонда уюштирилган мазкур тадбир учун ҳар бир йўналишга мос равишда ёрқин безаклар ва иншоотлардан иборат ёшлар шаҳарчаси қурилди.

Анжуман дастуридан маданий ва интеллектуал ҳамда спорт мусобақалари, медиа-тренинглар, сиёсатчилар ва вазирлар билан очиқ мулоқотлар, журналистлар ва блогерлар билан учрашувлар, Tashkent Dance Fest ҳамда Tashkent Voice Fest рақс ва вокал мусобақалари, “Brain Ring” интеллектуал мусобақалари, Street Art санъат танловлари, концерт дастурлари ва бошқалар ўрин олди.

Шунингдек, тадбирнинг охирги кунида энг яхши 5 та волонтёрлик гуруҳларининг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди. Фестиваль давомида жами 11 та кўнгиллилар гуруҳига ноутбуклар совға қилинди. Улардан бири – “Psychologists Volunteer in Uzbekistan” гуруҳининг аъзоси Назокат Юнусова ўзининг лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалининг юзга яқин талабаси диагностика ва касбга йўналтириш бўйича психологик ёрдам кўрсатиш учун бирлашишди.

Тадбирнинг сўнгги кунида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна бир бор тадбир қатнашчилари билан учрашиб, тажриба етишмаслигига қарамай, ёш мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Ҳоким шаҳардаги театрлар, майдонлар, истироҳат боғлари, маданият саройларини реконструкция қилиш, шунингдек, ёшлар, АКТ мутахассислари учун имкониятлар яратиш, жумладан, коворкинг марказларини очиш масалалари хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ж.Ортиқхўжаев расмийлар ҳукумат биноларида ўтирмаслиги кераклигини таъкидлади. “Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарнинг ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман, ҳамманинг кириб-чиқиши осон жой бўлиши керак”, – деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, тадбирда Brain Ring интеллектуал ўйинлари ва киберспортчилар учун Tashkent Cyber Cup-2021 мусобақасининг якунловчи босқичи бўлди. Тақдирлаш маросими – Awards ёрқин ва эсда қоларли ҳодиса бўлди. Унда Аёллар нетворкинги ҳафталиги ва “ProjectХ” идеатони ғолиблари аниқланди. Спикерлар ва устозлар билан машғулотлар, ҳакамлар ҳайъати гувоҳлигидаги лойиҳалар, тақдимотлар ва питчинглар ишлаб чиқилди. Ҳар икки мусобақада ғолиб жамоалар эълон қилиниб, улар TBC Bank дан лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маблағни олишди.

“Тошкент Беш ташаббус ҳаракати” фестивалининг тантанали ёпилиш маросими диджейларнинг мусиқий чиқишлари ҳамда беқиёс ҳиссиётларга бой концерт дастури билан якунланди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться