Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди

2021-05-25 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давом этмоқда.

Бугун, 24 май куни куннинг иккинчи ярмида вазир Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган барча олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди. 

Учрашувда А.Тошқулов Қорақалпоғистонда олий таълим муассасалари фаолияти самарали олиб борилаётгани, кўпгина йўналишларда яхши натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди ва ректорлар, филиаллар директорларига бундан да юқори марраларни забт этишига ишонч билдирди.  

Самимий, очиқ турда ўтган мулоқот давомида олий таълим тизимида амалга ошириладиган ислоҳотлар, айниқса, тизимда коррупция ҳаракатларини бўлдирмаслик ва олдини олишга йўналтирилган ишлар, шунингдек, республикада фаолият юритаётган филиалларни босқичма-босқич алоҳида олий таълим муассасаларига айлантириш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистондаги олий таълим муассалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этишни таклиф қилиб, уларнинг ўз вазифаларини чин кўнгилдан ижро этишига ишонч билдирди.  Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов иштирок этди.

Манба: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Поделиться