Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎзДЖТСУда спортимиз юлдузлари ҳамда уюшмаган ёшлар учрашуви ташкил этилди

2021-05-24 | Спорт

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортимиз юлдузлари ҳамда уюшмаган ёшлар учрашуви ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Терма жамоалар маркази раҳбари Азизбек Ҳайдаров, «Қизилқум» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавлон Аноров, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси соҳиби Шахбоз Холмирзаев, Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мирҳосил Мирзабоев ҳамда Чирчиқ шаҳри «Ишонч» маҳалласи фаоллари ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, унда аввало мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, спорт мусобақалари ҳақида суҳбатлашилди. Ўз навбатида, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан спортчиларга мурожаат қилишди ва атрофлича жавоб олишди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться