Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Беш ташаббус ҳаракати” доирасида Тошкент шаҳри ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2021-05-24 | Ёшлар

22 май куни “Беш ташаббус ҳаракати” тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тошкент шаҳри ёшлари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.

Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, бир қатор тижорат банклари раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича масъул вакиллари қатнашди.

Учрашув давомида ёшлар фаолияти ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, ёшлар ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида бевосита мулоқот ўрнатиш механизмлари муҳокама қилинди.

Ёшларни иш билан таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган меҳанизмлар, лойиҳа ва стартапларни амалга ошириш жиҳатлари ҳамда ёшларни ижтимоий йўналтирилган ташаббусларга жалб этиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ яқин келажакда мамлакатимизнинг ҳудудларида 936 гектар умумий майдонда 219 ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу ташаббус ҳисобига ёшлар учун ишлаб чиқариш майдонларини яратиб, ёшлар томонидан ишлаб чиқариш жараёнига инновация ва истиқболли ғоялар жорий этилиши ва тижоратлаштириши учун шароит яратиш, шунингдек, ишсиз, жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу мақсадлар учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ёш тадбиркорларнинг бизнес ғоялари ва стартапларини молиялаштирувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилгани ва фаолият юритаётгани маълум қилинди.

Йиғилиш иштирокчиларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер участкалари олиш тартиби, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари ва ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватланишининг бошқа амалий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Очиқ мулоқот чоғида ёшлар вакиллари ўз лойиҳаларини амалга оширишда дуч келган муаммолар, жумладан, бизнес юритиш тажрибаси, касбий билимларнинг етишмаслиги, молиявий ресурсларга, ер участкаларига, бино ва иншоотларга эҳтиёжнинг мавжудлиги, бюрократик тўсиқлар учраб тургани ва бошқа омиллар ҳақида сўзлаб бериш имконига эга бўлишди. Бевосита учрашув давомида аниқланган масалалар таҳлил этилгач, вазирлик, идора, тижорат банклари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига уларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан саволлар бериш ва атрофлича маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться