Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон чемпионатининг илк кунида учта кумуш медаль ёхуд мусобақа расман очилди
2021-05-24 | Спорт
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, халқаро оғир атлетика федерацияси ҳамда мамлакатимиз оғир атлетика федерацияси томонидан ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турлари, жумладан, оғир атлетикага қаратилаётган улкан эътибор самарасида атлетларимиз Олимпия ва Осиё ўйинлари, қитъамиз ҳамда жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини янада юксалтираётганини таъкидлади.Шунингдек, мамлакатимизда мусобақаларни ўтказишда давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.
Очилиш маросими муносабати билан ташкил этилган маданий тадбир иштирокчи ва меҳмонларга завқ бағишлади.
Эслатиб ўтамиз: жаҳон чемпионатида 13 нафар атлетимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Қуйида терма жамоамиз таркиби билан танишасиз:
Йигитлар:
-55 кг: Ҳусинбой Матрасулов
-61 кг: Оғабек Нафасов
-81 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-81 кг: Ҳожиакбар Олимов
-89 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Валижон Шарипов
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Мирҳосил Мирзабоев
Қизлар:
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-59 кг: Машҳура Рустамова
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-71 кг: Мадинабону Жўраева
-76 кг: Турсуной Жабборова
Манба: ЎзА