Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норвегия TIV Давлат котиби билан музокаралар тўғрисида

2021-05-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фазилов Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Аудун Ҳалворсен билан видеоконференсия шаклида учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Норвегия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Марказий Осиё ва Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди. Сиёсий ва парламентлараро мулоқотни, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Афғонистондаги вазиятни баҳолаш ва ушбу мамлакат муаммосини ҳал қилишдаги икки мамлакатнинг ёндашувлари бир-бирига тўлиқ мос тушиши қайд этилди. Бу Осло ва Тошкент ўртасидаги ушбу йўналишдаги самарали ҳамкорликка замин яратади. Халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон ва Норвегия ўзаро муносабатларининг айрим масалалари бўйича фикр алмашилди.
 
Давлат котиби ўзбек томонини БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инноватсиялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолютсияси қабул қилинганлиги билан табриклади. Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться