Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Беларусь адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди
2021-05-21 | Сиёсат
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов «Ҳуқуқ билан вакцинация» Петербург халқаро юридик форуми доирасида Беларусь адлия вазири Олег Слижевский билан учрашди
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.
Ҳамкорлик келишувининг асосий мақсади – ўзаро манфаат, тенглик ва самимийлик асосида ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда бу борадаги институционал муносабатларни яратишдан иборат.
Келишувга кўра, электрон адлияни ривожлантириш, жумладан, адлия муассасаларини ахборотлаштириш, адвокатура ва нотариал фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, юридик хизматлар тақдим этиш тизимини ташкил қилиш ва ривожлантириш, медиация институтини ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби соҳаларида ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.
Имзоланган ҳужжат икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқ соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Адлия вазирлиги делегациясининг «Ҳуқуқ билан вакцинация» Петербург халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги