Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолиятини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди

2021-05-21 | Экология

Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Женифер Топинг билан учрашув ўтказди

Музокаралардан кўзланган мақсад траст жамғармасига қўшимча маблағ жалб этиш ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини кенгайтириш бўйича ҳаракат режаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Женифер Топинг БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ҳақидаги махсус резолюцияси қабул қилинганини олқишлади.

Учрашув чоғида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасининг бугунги фаолияти, донор ташкилотлар билан молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги амалий тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться