Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хоразм вилояти Шовот туманини рақамли ривожлантириш бўйича “Йўл харита” ижроси таҳлил қилинди
2021-05-21 | Сиёсат
2021 йил 20 май куни Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди
Жорий йилнинг 20 май куни Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимлигида, туман ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бош мутахассиси А.Джуманиязов, “Ўзкомназорат”нинг Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи З.Раджапов ва туман ҳокимлиги масъул ходими иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи тингланди ва ҳар бир бандлар ижроси таҳлил қилинди, шу билан бирга бажарилиши кечикаётган бандлар бўйича қилишиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Муҳокама жараёнида “Йўл харитаси”да муддатида бажарилмаган бандлар кечикиш сабаблари таҳлил қилинди ва бажарилиши бўйича масъул корхона ҳамда ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда “Шаҳар ва туманларни рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш натижалари”га кўра Шовот тумани қизил рўйхатга киритилганлиги сабабли, рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, асосий йўналиш ва вазифалар белгилаб олинди.