Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилоят кенгашида “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга оширишдаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди

2021-05-21 | Сиёсат

2021 йил 20 май куни Либерал-демократик партияси Бухоро вилоят кенгашида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

2021 йил 20 май кун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилоят кенгашида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишдаги вазифалар вилоят кенгаши депутатлари ва партия аъзолари иштирокида муҳокама қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. Партия фаоллари ҳозирги ахборот жамияти шаклланиши шароитида ахборот ва билимлар тараққиётнинг стратегик омилига айланган бир даврда мамлакат ривожланиши ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларига жорий этилиши билан боғлиқлигини эътироф этиб, ушбу йўналишда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, тадбир давомида Фармон билан тасдиқланган стратегия, дастур, йўл хариталари ва уларда белгиланган вазифа ҳамда топшириқларни сўзсиз ижросини таъминлаш масалалари бир қатор вазирлик, ташкилотларнинг тегишли мутасаддилари, соҳа вакиллари, жамоатчилик ва ижро органлари билан маслаҳатлашув шаклида муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться