Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилоят ҳокимининг қарори ҳам электрон тизим орқали қабул қилинди
2021-05-21 | Технологиялар
Навоий вилоятида ҳокимлар қарорларини қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи «E-qaror» электрон тизими ишга туширилиб, у орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Ҳудудда мазкур йўналишдаги ишлар адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кўмагида белгиланган тартибда шакллантирилиб, вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорларни тўғридан-тўғри «E-qaror» электрон тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.
«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритувининг шаффофлашишига, ортиқча вақт сарфланишининг, қоғозбозликнинг олдини олишга хизмат қилади, деб хабар беради Навоий видлоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Манба: «Янги Ўзбекистон»