Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзкомназоратнинг Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ўрганиш ўтказди

2021-05-21 | Сиёсат

2021 йил 20 май куни Ўзкомназоратнинг Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси Миробод тумани ҳокимлигида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.

2021 йил 20 май куни Миробод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 17 мартдаги ПҚ-4642-сон Қарорига мувофиқ, шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилмасининг интеграциялашган ахборот мухитини яратиш мақсадида тасдиқланган “Рақамли Тошкент” комплекс дастури ва “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг “қизил” ва “сариқ” рўйхатдан жой олган туманларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита”сига асосан ўрганиш ўтказилди. Ўрганишда Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси бошлиғи О.Ғаниев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Миробод тумани ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирокида “Рақамли Тошкент” комплекс дастури бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться