Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди
2021-05-21 | Сиёсат
Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров бошчилигидаги мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари делегацияси кеча Сеулда Жанубий Корея Бош прокурори вазифасини бажарувчи Че Нам Гван билан учрашди
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси маълумотига кўра, учрашувда Корея Республикаси прокуратураси билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган кенг кўламли соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича амалий қадамлар белгиланди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея бош прокуратуралари ўртасида коррупция жиноятларини тергов қилиш бўйича меморандум лойиҳаси устида иш бошлаш ҳақида келишувга эришилди.
Жанубий Корея томони Ўзбекистон прокуратураси ходимлари учун прокуратураларда стажировка ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун тренинглар ва машғулотлар ўтказиш учун мамлакатимизга мутахассислар юборишга тайёрлигини билдирди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги