Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах вилояти ҳокимлигида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” лойиҳаларининг ижроси муҳокама қилинди
2021-05-20 | Сиёсат
2021 йил 18 май куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижроси ўзаро муҳокама қилиб олинди.
2021 йил 18 май куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзкомназорат бошлиғи ўринбосари Д.Рустамов ва Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон қарори ва стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг «қизил» ва «сариқ» рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита”си ижросини ўзаро муҳокама қилиб олишди.
Суҳбат давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш, ҳусусан, режалаштирилаётган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарининг туманларга ташрифи кун тартибига фармон ва қарорлар ҳолатини жойларда муҳокама қилиш белгиланди.
Шунингдек, вилоятнинг рейтинг кўсаткичларини кўтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни шаффоф тарзда ўтказиш, сайлов участкаларида интернет ва телефон алоқа тармоқларини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари кун тартибига ҳудудларда Стратегия доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати, ижтимоий соҳа объектларини 2021 йилнинг 1 июль кунига қадар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиши тўғрисида масалаларни киритилиши келишиб олинди.
Манба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси