Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг лойиҳалари муҳокама этилди

2021-05-20 | Сиёсат

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш, туманларнинг рейтинг кўсаткичларини кўтариш, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолатини жойларда муҳокама қилиб бориш масалалари бўйича фикр алмашилди.

2021 йил 19 май куни Самарқанд ҳокимлигида Ўзкомназорат бошлиғининг ўринбосари Д.Рустамов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари  бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Ж.Ураков билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон Қарори ва “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг «қизил» ва «сариқ» рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита”си ижросини муҳокама қилдилар.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться