Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Волeйбол: Навоийда 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбeкистон чeмпионати бошланди

2021-05-20 | Спорт

Бугун Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида волейбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионатига старт берилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан кишилар сўнгги вақтларда мамлакатимизда волейбол спортини ривожлантиришга алоҳида барча иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган жамоалар ғолиблик учун баҳсларга киришди. Чунончи, ўсмирлар ўртасидаги мусобақада 13та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришмоқда.

2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбeкистон чeмпионати

“А” гуруҳи: Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё,

“Б” гуруҳи: Андижон, Сирдарё, Хоразм,

“С” гуруҳи: Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган,

“Д” гуруҳи: Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вил.

Қизлар ўртасидаги мусобақада эса 11та жамоа баҳсларга киришди. Навоийдаги мусобақага айрим сабабларга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Тошкент вилояти спортчилари етиб келишмади.

2003-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбeкистон чeмпионати

“А” гуруҳи: Андижон, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент ш.,

“Б” гуруҳи: Наманган, Жиззах, Бухоро,

“С” гуруҳи: Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё.

Мусобақа 24 майга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться