2021 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида жорий йил июл ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференсияга тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан фикр юритилди.
Қайд этилганидек, мазкур анжуманни ўтказиш ташаббуси Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида, шунингдек, етакчи шерик давлатларда кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Шу муносабат билан, тадбирга мазмунан пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги, хусусан, стратегик муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, айниқса, трансафғон ё‘лагини барпо этиш бўйича унинг натижаларининг амалий аҳамияти та’кидланди. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги