Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов билан учрашди

2021-05-19 | Сиёсат

Хабарингиз бор, 17-18 май кунлари Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Татаристон Республикасида бўлди.

Ташриф давомида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида томонлар мавжуд ҳамкорлик ва уни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишди.

Тошкент шаҳар ҳокими Татаристон шаҳарсозлик, инфратузилмани янгилаб бориш, “ақлли шаҳар” тизими ва бошқа IT технологияларини жорий этишда илдам бораётганлигини алоҳида қайд этди.

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов эса мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги ютуқлари салмоқли эканлигини қайд этиб, дунё давлатлари билан алоқалари ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлади. Айниқса халқимизнинг меҳмондўстлиги ва юртимизда беқиёс тарихий обидалар борлигини қайд этиб, туризмни ривожлантириш истиқболлари катта эканлигига тўхталиб ўтди.

Учрашув якунига кўра томонлар, инвестиция, ташқи савдо, маданият, туризм, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, шаҳарсозлик, инфратузилма ҳамда транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться