Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашиш учун Дубайга жўнаб кетди

2021-05-19 | Спорт

Хабар берганимиздек, шу йил 24 май – 1 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Баҳсларда қатнашадиган эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз бугун БААга йўл олишди.

Бош мураббий Марат Қурбонов ушбу қитъа биринчилиги учун қуйидаги спортчиларни танлаб олган:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов,

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров,

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов,

-60 кг: Абдумалик Халаков,

-64 кг: Элнур Абдураимов,

-69 кг: Бобоусмон Батуров,

-75 кг: Саиджамшид Жафаров,

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов,

-91 кг: Санжар Турсунов,

+91 кг: Баҳодир Жалолов.

Лочин Қўчқоров бошчилигидаги аёллар терма жамоаси мураббийлар штаби эса қуйидаги боксчиларни жалб этган:

-48 кг: Гуласал Султоналиева,

-51 кг: Турсуной Раҳимова,

-54 кг: Ситора Шагдарова,

-57 кг: Ситора Турдибекова,

-60 кг: Райҳона Қодирова,

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева,

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова,

-75 кг: Мавлуда Мавлонова,

-81 кг: Соҳиба Рўзметова,

+81 кг: Моҳира Абдуллаева.

Туризм ва спорт вазирлиги ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган барча боксчиларимизга муваффақият тилайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться